Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитойга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитойга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 19-22 ноябрь кунлари Хитойда бўлади, дея маълум қилди Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин брифингда.

“Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ининг таклифига биноан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 19-22 ноябрь кунлари Хитойда бўлади”, — дейилади хабарда.

Мао Ниннинг қайд этишича, ташриф давомида Саидов Хитой ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги биринчи стратегик мулоқотда иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!