Ўзбекистон шароитида банан етиштириш мумкинми?
Кўпчилик бананни севиб истеъмол қилади. Бу мева ўзининг ноодатий таъмига эга бўлиб, таркиби калий, С ва В6 витаминларига бой. Банан дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида етиштирилади. Шифобахш хусусиятлари шундаки, юракни барқарор ушлаб туришга ёрдам беради.
Қондаги шакар миқдорини назорат қилиб, инсулиннинг тарқалишини тўхтатади. Таркибидаги С витамини кучли антиоксидант ҳисобланади ва инфекцияларга қарши курашади. В6 витамини эса қондаги глюкоза миқдорини нормаллаштиради ва асаб тизимини тинчлантиради.
Банан дастлаб Африка, Осиёнинг тропик ва субтропик зоналари ҳамда Малайя архипелагида етиштирилган. Ҳозирда асосан Лотин Америкаси мамлакатларида ўстирилади. Сайёра бўйлаб йилига 113 миллион 212 минг 452 тонна банан етиштирилади. Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Филиппин, Эквадор сингари давлатлар ушбу мева экспорти орқали жуда катта даÑ