Ўзбекистон санъат арбоби Жўра Маҳмудов оламдан ўтди

Ўзбекистон санъат арбоби Жўра Маҳмудов оламдан ўтди

Ўзбекистон санъат арбоби, профессор, театр режиссёри, педагог Жўра Маҳмудов оламдан ўтди.

Жўра Маҳмудов 1942 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1971—75 йилларда Ўш, 1975—78 йилларда Самарқанд, 1983—94 йилларда Сирдарё театрларида бош режиссёр, 1978—83 йилларда телевидениеда, 1997 — 2002 йилларда Ёш томошабинлар театрида режиссёр, 1994—97 йилларда Маданият ишлари вазирлигида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган.

У фаолияти давомида «Она», «Қиёмат қарз», «Инсонликка номзод», «Оғриқ тишлар», «Сохта оқсуяк», «Қаердасан, жон болам», «Қирол Лир» ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган. Ҳар бир спектаклнинг бадиий-ғоявий юксаклиги, таъсир кучини оширишда тасвирий мусиқий, техник воситалардан унумли фойдаланган.

Жўра Маҳмудов «Адолат куни», «Овсинлар», «Садоқат» каби саҳна асарлари, «Осмондан танга ёққан кун», «Томчи», «Алпомиш», «Иккивой ва Бешвой» каби кичик томошабинларга бағишланган эртак-пьесалар ҳам ёзган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!