Ўзбекистон Россиянинг GLONASS тизими сигналидан фойдаланиши мумкин
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга GLONASS сигналидан фойдаланиш имкониятини бериш бўйича музокаралар ўтказишни маъқуллади. У тегишли фармойишни имзолади.
“Ҳукуматнинг Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида GLONASS глобал навигация сунъий йўлдош тизимига юқори аниқликдаги сигналдан фойдаланиш имкониятини бериш тўғрисида битим тузиш бўйича музокаралар ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин”, дейилади фармонда.
GLONASS — Россиянинг сунъий йўлдошли навигация тизими. Унинг номи глобал навигация сунъий йўлдош тизими деган маънони англатади. 2013 йил июль ойида Россиянинг 15 ҳудудида синов тариқасида ишга туширилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).