Ўзбекистон радиацион хавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш бўйича МАГАТЭ ва Россия билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу ҳақида 14 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари Иброҳим Тошкентбаев хабар қилди.
"Бу борада таъминлаш бўйича олдимизда турган вазифалардан энг муҳимларидан бири, бу - кадрлар масаласидир, - дейди Тошкентбаев. Айни вақтда 3 нафар ўзбекистонлик талаба Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси кўмагида Москва шаҳридаги Миллий ММФИ - Миллий тадқиқот ядро университетида ўқимоқда. Кейинчалик улар ўз фаолиятини департаментда амалга ошириши назарда тутилган.
Бундан ташқари МАГАТЭ ибьлан ҳамкорликда қатор илмий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда. Коронавирус туфайли ушбу тадбирларнинг аксарияти онлайн ташкил этилмоқда. Уларда Ўзбекистонда 200 нафар мутахассис онлайн равишда ва 85 нафари бевосита чет давлатларга бориб иштирок этишди.
Тошкентбаев айтишига кўра, бу борада Россия билан айниқса яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хусусан "Ростехнадзор" билан ҳамкорликда 2022-2023 йилларда 8 нафар ўзбекистонлик мутахассислар Россиянинг Ядро хавфсизлиги бўйича илмий-техник марказида, 3 нафари Ново-Воронеж АЭСида ва яна 2 нафарини Беларус АЭСида хавфсизликни назорат қилиш бўйича тажриба орттириш, ўрганиш учун юбориш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мажлисда шунингдек Ўзбекистонда 4 млн. тонна радиоактив чиқиндилар борлиги маълум қилинган эди. Ушбу чиқиндилар Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд. Масалан, Қозоғистонда — 240 млн. тонна, Қирғизистонда - 132млн. тонна, Тожикистонда - 42 млн.тонна, - деб хабар қилинган эди брифионгда. Айни дамда ушбу чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.