Ҳайдовчилик гувоҳномаларини сохталаштириш билан боғлиқ жиноий қилмишлар фош этилди

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини сохталаштириш билан боғлиқ жиноий қилмишлар фош этилди

Бош прокуратура томонидан ҳудудий давлат хизматлари маркази ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давомида ҳайдовчилик гувоҳномаларини сохталаштириш билан боғлиқ жиноий қилмишлар фош этилди.

Аниқланишича, Давлат хизматлари марказининг мутахассиси жиноий шериклари билан 2025 йил давомида муқаддам ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган 72 нафар фуқародан олинган 616 млн сўм пора эвазига уларга сохта ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириб берган.

Ушбу ҳолат бўйича Давлат хизматлари марказининг бош мутахассиси ва унинг шерикларига пора олиш, пора бериш, расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича айблов эълон қилиниб, уларнинг барчаси қамоққа олинган ҳамда уларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

Жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланган:

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги 152-сон қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш»нинг Маъмурий регламентига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун номзодлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганидан сўнг, унга ҳайдовчилик гувоҳнома Давлат хизматлари марказлари томонидан берилиши белгилаб қўйилган.

Бироқ, юқоридаги ҳолатда назарий ва амалий имтиҳонлардан ўта олмаган фуқароларга автомактаблар яқинида фаолият юритувчи турли шахслар ҳайдовчилик гувоҳномасини хақ эвазига имтиҳон топширмасдан, сохта ҳужжатлари асосида хақ эвазига олиб беришган.

Жиноий гуруҳ икки хил усулда сохта ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириб берган.

Биринчи усул: Жиноий гуруҳнинг мижоз топиш билан шуғулланувчи вакиллари фуқаролардан қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси учун олинган 500-1000 АҚШ доллари эвазига турли шахслар орқали эски турдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлбола усулда тайёрлашиб, фуқароларга тақдим этишган.

Сўнгра, жиноий гуруҳ туман Давлат хизматлари маркази ходимига пора бериш йўли билан ушбу фуқаролар томонидан ДХМга қалбаки эски турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари топширилишига, ўрнига янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштиришига эришишган.

Иккинчи учул: Жиноий гуруҳнинг мижоз топиш билан шуғулланувчи вакиллари фуқаролардан қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси учун олинган 10 минг АҚШ долларига қадар бўлган маблағ эвазига фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлганлиги тўғрисида ҳудудий ЙҲҲБлар маълумотномаларини сохталаштириб, уларга сохта QR кодли имзоларни қўйиб фуқароларга тақдим этишган.

Сўнгра, жиноий гуруҳ туман Давлат хизматлари маркази ходимига бериш йўли билан ушбу фуқаролар томонидан унга сохта QR кодли маълумотномаларни тақдим этиб, янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштиришига эришишган.

Иккала ҳолатда ҳам фуқаролар ўзларининг муқаддам ҳайдовчили гувоҳномалари бўлмаганлигини била туриб, жиноий гуруҳ вакилларидан сотиб олган сохта ҳужжатлар билан давлат хизматлари марказига гўёки ҳайдовчилик гувоҳномаларини йўқотиб қўйишганлиги тўғрисида мурожаат қилишган.

Натижада 72 нафар фуқароларнинг ўзи ҳам ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳамда давлат ташкилоти ходимига пора бериш жиноятларига шерик бўлишган.

Бундан ташқари, юқоридаги ҳолатлар бўйича Бош прокуратура томонидан вилоятларда ўтказилган текширишда яна 1200 дан ортиқ (Тошкент шаҳрида 440 та, Навоий вилоятида 265 та, Сурхондарё вилоятида 205 та, Самарқанд вилоятида 146 та, Қашқадарё вилоятида 33 та, Сирдарё вилоятида 20 та, бошқа вилоятларда 100 дан ортиқ) қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномалари аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди.

Ҳозирда барча фуқароларнинг қалбаки ҳужжатлар асосида қўлга киритган ҳайдовчилик гувоҳномалари бекор қилинган ва ҳужжат қалбакилаштирган ҳамда ушбу қалбаки ҳужжатларни сотиб олган фуқароларнинг ўзини ҳам жиноий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқароларга фақат тегишли автомактабларда ўқиб, назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган ҳолдагина ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштирилиши қонуний эканлиги, турли хил қинғир йўллар билан ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб ҳам жиноий жавобгар ҳам моддий зарар кўрмаслик тавсия қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

«Бу жамоа билан йўлим тугади» - Исломбек Исмоилов Ўзбекистон U-17 терма жамоасидан кетганини эълон қилди

Мен мураббий сифатида бир нарсага қатъий амал қилдим: адолат ва ҳалоллик. Ҳеч кимнинг исмини, клубини ёки таниш-билишлигини эмас, фақат меҳнатини, характерини, муносиблигини танладим.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Путин Украинага даҳшатли огоҳлантириш берди

Бу ҳақда The Daily Express нашри хабар берди.

Россияда мактабга ҳужум қилиб, тожикистонлик болани ўлдирган ўсмир ҳибсга олинди

Шу мактабнинг тўққизинчи синфи ўқувчиси бўлган 15 ёшли Тимофей мактабга пичоқ кўтариб келиб, қўриқчи ва ўқувчиларга ҳужум қилган.

Озодликка чиқарилган Акмал Шукуров яна қамоққа қайтарилди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 24 октябрдаги ҳукмига кўра А. Шукуровга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Венесуэла ва Колумбия бирлашадими?

Колумбия армиясини Венесуэла билан мукаммал бирлашишга чақираман.

Буюк Британия Ўзбекистоннинг 4 компанияси ва тадбиркор Рустам Мўминовга санкция жорий қилди

Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.

Британия ҳукумати киберҳужумга учради

Буюк Британия ҳукумати жорий йил октябрь ойида киберҳужум қурбони бўлган. Бу ҳақда мамлакат савдо вазири Крис Брайант маълум қилди.

Путинга қарши чиқишга журъат қилган ягона амалдор

Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.

АҚШда отишма уюштириб, ўзбекистонлик талабани ўлдиришда гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди

Гумонланувчининг жасади Салем шаҳрида, Бостон марказидан тахминан 30 километр шимолда жойлашган омборхонада топилган.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.