Шарқий Oнадўлининг яширин хазиналари ҳақида қизиқарли фактлар

Шарқий Oнадўлининг яширин хазиналари ҳақида қизиқарли фактлар

Қишки саёҳатлар бугунги замон сайёҳлари орасида тобора оммалашиб, уларнинг севимли танловига айланиб бормоқда. Трипадвисорънинг “Қишки саёҳат индекси”га кўра, бу мавсумда сайёҳлар анча фаоллашган: уларнинг 60 фоизи қишки таътилни режалаштирмоқда, жой банд қилиш эса ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ортган.

Туркия йил давомида бетакрор саёҳат имкониятларига бой бўлиб, қиш мавсумида дам олиш ва шаҳар маданиятини кашф қилиш учун энг жозибали манзиллардан биридир. Айниқса, мамлакатнинг Шарқий Oнадўли қисми тарихий мероси ва ўзига хос гастрономик анъаналари билан сайёҳларни ўзига ром этади. Бу ҳудуд қадим тарих руҳини ҳис қилиш, нафис таомлардан баҳраманд бўлиш, кўзни қамаштирувчи манзаралардан завқ олиш ва минтақанинг бой маданий меросини ўзида мужассам этган самимий, меҳмондўст маҳаллий аҳоли билан танишиш имконини беради.

Карс: Ўрта асрларга саёҳат

Карс – Туркиянинг қиш мавсумидаги энг жозибали дурдоналаридан бири. Шаҳар машҳур Шарқий Экспресс йўналиши бўйлаб жойлашган бўлиб, ноёб меъморчилиги, бой маданий мероси ва гўзал манзаралари билан ажралиб туради. Айниқса, Чилдир кўли ҳамда кристал қорлари билан донг таратган Сариқамиш тоғларидаги қишки манзара Карснинг кўркига кўрк қўшади.

Шаҳар атрофидаги мафтункор манзиллардан бири — ЮНEСКО Бутунжаҳон меросига кирган Ани мажмуаси. У Шарқий Oнадўлининг энг йирик археологик ҳудуди ва ўрта аср шаҳарсозлигининг ёрқин намунаси сифатида тарихий аҳамиятга эга. “Минг бир черков шаҳри” номи билан машҳур бўлган ушбу маскан бир вақтлар Ипак йўли бўйлаб муҳим маданий, сиёсий ва савдо маркази бўлган. Бугун эса унинг харобалари ўтмишда яшаб ўтган христиан ва мусулмон сулолаларининг бой меросидан ҳикоя қилади.

Шунингдек, Карс Туркиянинг етакчи пишлоқ етиштириш марказларидан бири ҳисобланади. Бу ерда Карс ва Груере пишлоқларидан татиб кўриш, шунингдек, Карс Пишлоқ музейига ташриф буюриш мумкин.

Ағри: Усмонли улуғворлигининг тимсоли

Ағри шаҳри тарихий ёдгорликлар ва табиий гўзалликларга бой масканлардан бири. Шаҳарни машҳур қилган иншоот- Исҳоқ Пошо саройи. Усмонлилар даврига мансуб бу сарой Истанбулдаги Топкапи саройидан илҳомланиб қурилган бўлиб, унда усмонли, форс ва салжуқ меъморчилик услублари ўзаро уйғунлашган.

Сарой ҳақиқий мажмуа сифатида барпо этилган: унда масжид, мадраса, ҳаммом, ошхона, ҳатто зиндонлар ҳам мавжуд. Унинг энг ҳайратланарли жиҳати — марказий иситиш тизимининг мавжудлиги. Бир вақтлар печларда иситилган сув қувурлар орқали оқиб, бутун саройни совуқ қишларда иситиб турган.

Салжуқийлар давридан қолган ёдгорликларни кашф қилинг

Битлис табиий гўзаллиги ва қадим тарихи билан ажралиб туради. Ван кўли бўйида жойлашган гўзал Татванда Битлис асали ва маҳаллий пишлоқлардан тайёрланган тўйимли нонушта билан кунни бошлашнинг завқи бўлакча. Аҳлат шаҳри тарихи Урарту даврига бориб тақалса-да, унинг энг нодир мероси —Салжуқийлар даврига оид мозор тошларидир. Бу ёдгорликлар Oнадўлидаги илк туркий даврнинг энг ажойиб намуналаридан бўлиб, ўша давр безак санъати ва тош ўймакорлигини яқиндан ўрганиш учун бебаҳо манба ҳисобланади.

Акдамар ороли ва Акдамар черкови: Ван кўлининг ноёб марваридлари

Ван шаҳри — Туркиянинг энг катта кўли бўлмиш Ван кўли соҳилида жойлашган бўлиб, бир вақтлар Урарту подшолигининг пойтахти бўлган. Кейинчалик форс ва Усмонлилар каби кўплаб цивилизацияларга мезбонлик қилган.

Ван кўлидаги энг йирик тўртта оролдан бири Акдамарда ажойиб черков сақланиб қолган. Тошли қоялар бағрида жойлашган Акдамар черкови Васпуракан қироллари учун палатин черков сифатида қурилган ва ўрта асрларнинг катта диний маркази бўлган. Бугун бу ёдгорлик нафис тош ўймакорлиги ва ранг-баранг фрескалари билан миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Уларнинг кўплари Марказий Осиё турк санъати таъсирида яратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

Эрон олий раҳбарининг саломатлиги ҳақида хабар берилди

Бу ҳақда ISNA Эрон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Ўзбекистонда Ҳайит намозининг вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси Ўзбекистондаги масжидларида 2026 йил 20 март – жума куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилди.

“У доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи”

Унинг таъкидлашича, Ларижоний Москва ва Теҳрон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган.

Қамчибек Ташиев Қирғизистонга қайтди, айни дамда ИИВда гувоҳ сифатида сўроқ қилинмоқда

Ташиевнинг ҳозирги тергов ҳаракатлари доирасидаги процессуал мақоми ҳам номаълум.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Оман АҚШга мурожаат қилди: бу сизнинг урушиңиз эмас

Вазир таъкидладики, АҚШ ва Исроил учун бу урушдан ғолиб чиқиш эҳтимоли йўқ ва Америка ўз ташқи сиёсати устидан назоратни йўқотган.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди

“Рома” футболчиси гаровга олинди

Италиянинг AS Roma клуби футболчиси Нил Эль Айнауи уйига қуролли шахслар бостириб кириб, уни ва оила аъзоларини гаровга олди.

АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови арзонлаштирилди

АҚШда фуқароликдан чиқиш учун ундириладиган давлат божи кескин камайтирилди.

Эронда АҚШ ва Исроилга алоқадор 55 киши қўлга олинди

Tesnim агентлиги хабар беришича, операция Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бўлинмалари томонидан ўтказилган.

Фарғонада "Энергосавдо" муҳандиси 9 минг доллар билан қўлга олинди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Туркияда етти йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.