Франция полицияси Франция маданият вазири Рашида Датининг хонадонлари ва идорасида, шунингдек, Парижнинг 7-округи мэриясида коррупция бўйича тергов доирасида тинтув ўтказди.
Бу ҳақда Франция миллий молия прокуратураси маълумотларига таяниб, Nouvel Obs журнали хабар берди.
Тергов 2025 йил 14 октябрда "фаол ва пассив коррупция, таъсирчан савдо, давлат маблағларини ўзлаштириш, одам савдоси ва ушбу жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш” моддаси бўйича очилган. Тергов маълумотларига кўра, 2009-2019 йиллар оралиғида Дати Европарламент аъзоси бўлганида GDF Suezдан 299 минг евро "гонорар" олган, бироқ Европарламентга маблағларни ошкор этмаган.
Айтилишича, тергов махфий бўлган. Жорий йилнинг июнь ойида журнал жорий вазир гўёки 2010 ва 2011 йилларда GDF Suezдан пул олгани ҳақида тўловлар амалга оширилган юридик фирма ҳужжатларига таянган ҳолда хабар берган эди. Журналнинг қайд этишича, янги тергов 2026 йилги сайловларда Париж мэрлигига номзодини қўймоқчи бўлган Дати учун қўшимча тўсиқ яратиши мумкин.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.