Ўзбекистон пауэрлифтерлари Кореядан олтин ва кумуш медал билан қайтишмоқда

Ўзбекистон пауэрлифтерлари Кореядан олтин ва кумуш медал билан қайтишмоқда

Жанубий Кореянинг Пхёнтхэк шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича бўлиб ўтаётган Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи Осиё-Океания очиқ чемпионатининг жамоавий (MIX) баҳслари ўтказилди.

Ўзбекистон ушбу беллашувда 2 та жамоа билан иштирок этди. 1-жамоада Фарҳод Умрзоқов, Хусниддин Усмонов ҳамда Рўза Қўзиева, 2-жамоада эса Санжар Оллоберганов, Ахрор Бозоров ҳамда Қудратой Тошпўлатова мамлакатшарафини ҳимоя қилди.

Иккала жамоа ҳам совриндорлар сафидан жой олиб,1-жамоа олтин, 2-жамоа кумуш медалига сазовор бўлди. Бронза медални Таиланд жамоасига қўлга киритди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!