Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов Озарбайжон республикаси диаспораси билан ишлаш бўйича давлат қўмитасининг раиси Фуад Мурадов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида Умурзоқов меҳмонларга ташриф учун миннатдорлик билдирди ҳамда Озарбайжоннинг таниқли сиёсат ва жамоат арбоби Ҳайдар Алиев таваллудининг яқинда нишонланган 100 йиллиги билан табриклади.
У ўзаро муносабатлар икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида имзоланган ҳужжатлар ва келишувлар асосида барқарор ривожланаётганига эътибор қаратди. Иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, маданият, туризм, таълим ва бошқа соҳаларда ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўп эканлигини қайд этди. Хусусан, маданий ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида Тошкентда Боку кунлари, Бокуда Тошкент кунларини ўтказиш таклифини билдирди.
Ўз навбатида, Фуад Мурадов қабул учун миннатдорлик билдириб, Тошкентнинг ободлиги, кўкаламзорлаштирилишига юксак баҳо берди. Тошкентда истиқомат қилаётган 40 мингдан зиёд ватандошларига, Озарбайжон маданиятига кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибордан жуда мамнунлигини алоҳида таъкидлади.
Тарафлар амалий мулоқотни давом эттиришга, дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга келишиб олишди
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.