Ўзбекистон мактабларига Финляндия мутахассислари жалб этилади

Ўзбекистон мактабларига Финляндия мутахассислари жалб этилади

Жорий йилнинг 27 май куни Халқ таълими вазирлигида Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти бош директори бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Халқ таълими вазирлиги масъуллари ҳамда Финляндия делегацияси аъзолари иштирок этди.

Дастлаб, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ҳудудий миллий марказларига Финляндия экспертларини жалб этиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Ўз навбатида Финляндия томони ҳам мазкур жараёнга методистларни жалб этиш, ўқитувчиларни сертификациялаш, уларга методик ва амалий кўмак берилиши ҳақида фикр билдирди.

Учрашув давомида икки томон хусусий таълим ташкилотлари мутахассисларини ҳам Ўзбекистон халқ таълими тизимига жалб этишга келишиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!