Ўзбекистон жамоаси Санкт-Петербургдаги Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги мусобақа ғолибига айланди

Ўзбекистон жамоаси Санкт-Петербургдаги Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги мусобақа ғолибига айланди

12-15 май кунлари Санкт-Петербургда XVIII халқаро футбол турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйларининг 11-12 ёшли тарбияланувчилари иштирок этди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

“Тошкентдаги 21 ва 22-сонли ҳамда Чирчиқги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлишди”, - дейилади хабарда.

22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячиси Абдулазиз Маннопов бошчилигидаги мусобақада терма жамоа "Шатлова" жамоаси устидан 4-1 хисобида ғалаба қозонди.

Ёш спортчилар финал босқичда "КУРСК" терма жамоасини 5-4 хисобида мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни эгаллашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!