Ўзбекистон ҳарбийлари Россияга ёрдам бериш учун шай тургани ҳақида хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги бунга муносабат билдирди

Ўзбекистон ҳарбийлари Россияга ёрдам бериш учун шай тургани ҳақида хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги бунга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россия Федерациясига ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб тургани, аммо вазият ўзгаргани учун боришдан қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тасвирланган видеода шу йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ватанпарварлик фестивальига жалб этилган техникалар акс этган.

Республикамиздаги барча электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!