Xiaomi компанияси 5 000 мА/соат сиғимга эга бўлган Magnetic Ultra Slim номли янги ташқи аккумуляторни тақдим этди. Унинг қалинлиги атиги 8,7 миллиметрни ташкил этади. Қурилма MagSafe’га мос iPhone ҳамда бошқа гаджетларга уланадиган 17 та магнит билан жиҳозланган.
Корпус алюминий қотишмасидан тайёрланган, магнитли томони эса мустаҳкам шиша толали панелдан иборат. Заряд олиш сиғимини йўқотмай, аккумулятор ўлчамни кичрайтириш мақсадида ишлаб чиқарувчилар юқори зичликдаги литий-кобалт-оксидли батареядан фойдаланган. Қурилма ҳатто 300 марта қувватлаш циклидан сўнг ҳам дастлабки сиғимининг 80 фоиздан ортиғини сақлаб қолади.
USB‑S порти орқали 22,5 Вт гача симли қувват етказиб берилади, магнитли симсиз қувватлаш эса 5 дан 15 Вт гача етади. Повербанк бир вақтнинг ўзида икки қурилмани зарядлашга қодир.
Термодатчик тизими ҳар дақиқада 12 000 марта ҳароратни назорат қилади, 826 мм² майдонга эга иссиқлик ўтказувчи қатлам эса ортиқча ҳароратни чиқариб юборади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, аккумулятор ортиқча заряд олиш, қизиб кетиш, қисқа туташувдан ҳимояланган.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.