Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшан Усманов ҳамда Британиянинг “Association of Labour Providers”(ALP - Меҳнат таъминотчилари уюшмаси) бош директори David Camp билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.
Маълумот учун: ALP - Буюк Британиянинг мавсумий ишлар, озиқ-овқат, саноат, логистика каби соҳаларда ишчиларни етказиб берувчи ва манфаатларини қўллаб қувватловчи ташкилоти. Ушбу уюшмага 300 дан зиёд йирик компаниялар аъзо.
Музокарада, Буюк Британия Меҳнат таъминотчилари уюшмаси (ALP) директори жаноб David Camp: "Ўзбекистон Миграция агентлиги билан ўзбекистонлик ёшларни Англия корхоналарига ишга жойлаштиришдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёрмиз", - дея таъкидлади.
Учрашувда, Британиянинг мавсумий ишчилар дастури бўйича Ўзбекистон фуқаролари учун квоталарни ошириш, янги мавсумий операторлар билан шартномалар тузиш ҳамда юртдошларимизни хавфсиз ва ташкиллаштирилган ҳолда ишга ёллаш юзасидан келишувга эришилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.