Ўзбекистон элчиси “Толибон” ТИВ раҳбари билан авиақатновни қайта тиклашни муҳокама қилди

Ўзбекистон элчиси “Толибон” ТИВ раҳбари билан авиақатновни қайта тиклашни муҳокама қилди

Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов “Толибон” томонидан Афғонистон муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Мавлави Амирхон Муттақий билан учрашди. Бу ҳақда афғон ташқи сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наимий твиттерда маълум қилди.
“Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатлар ҳамда Мозори Шарифдаги аэропортни реконструкция қилиш ва Тошкент ва Кобул ўртасидаги авиақатновларни тиклашни муҳокама қилишди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Муттақий Ўзбекистоннинг Афғонистондаги дипломатик миссияси раҳбарига миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга чақирган.
Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга транзит юклари муаммосини ҳал этишда ёрдам бериши хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!