Ўзбекистон дипломатлари Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашдилар

Ўзбекистон дипломатлари Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашдилар

Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси дипломатлари Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида қурилиш соҳасида ишлаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида дипломатлар Ўзбекистон ҳукумати томонидан ватандошларнинг ташқи меҳнат бозорига киришини осонлаштириш, шунингдек, мигрантларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари билан қонуний миграция каналларини кенгайтириш, меҳнат мигрантлари томонидан Нидерландия ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя қилиш, иш берувчилар томонидан улар учун муносиб шароитларни яратиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ватандошлар хизматларидан фойдаланадиган Туркиянинг "Pegasus Airlines" бюджет авиакомпаниясини Ўзбекистон бозорига қабул қилиш ҳақидаги илтимосини тегишли вазирлик ва идораларга етказиш юзасидан мурожаат қилишди. Ҳозирда арзон авиакомпания Бишкекдан парвозларни амалга оширмоқда. Уларнинг айтишича, ушбу авиакомпания мижозларининг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Сайёр қабул доирасида Нидерландияга янги келган 14 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихонанинг вақтинчалик консуллик ҳисобига қабул қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!