БМТ Хавфсизлик кенгаши Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишди.
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди.
Унда Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорликнинг энг устувор масалалари бўйича расмий позицияси халқаро ҳамжамиятга етказилди. Йиғилиш иштирокчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистоннинг кўп қиррали, глобал бошқарувни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш тарафдори эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик муҳимлиги ва Афғонистонни иқтисодий тиклашдан манфаатдор экани қайд этилди.
Мамлакатимиз трансмиллий таҳдидларга, жумладан, гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланиши, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда БМТ билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Иштирокчиларга иқтисодий барқарорликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва ёшлар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган "Ўзбекистон-2030" стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида сўзлаб берилди. Ўзбекистонда 2025 йил – "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил иқтисодиёт" йили", деб эълон қилингани қайд этилди.
Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш мақсадида ўрмонлар барпо этиш, сувни тежаш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, Оролбўйида барқарор ривожланишни халқаро қўллаб-қувватлашни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Аъзо давлатлар 2025 йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг "Беш йил – 2030 йилгача: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш" мавзусидаги давлат хизматлари форумига таклиф қилинди.
Ўзбекистоннинг глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш тарафдори эканлигига урғу берилди. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сургани маълум қилинди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.