Тошкент вилоятида маҳкумдан иккита iPhone қурилмасини талаб қилган жазони ижро этиш колонияси ходими қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Чирчиқ шаҳрида жойлашган 13-сонли жазони ижро этиш колонияси Тарбиявий ишлар бўлими катта инспектори ижтимоий ходими маҳкумлардан бирининг яқин қариндошларига хатларини етказиш, жазо муддатини ўташ давомида яхши шароит яратиб бериш эвазига икки дона iPhone 17 олиб беришни талаб қилган.
Маҳкум ҳолат юзасидан ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига ариза берган.
Жазони ижро этиш колонияси ходими кафеда маҳкумнинг акаси билан кўришиб, ундан iPhone қурилмалари ўрнига 3,5 минг доллар бериши мумкинлигини айтган. Пулни эса ходимнинг синфдоши олиб кетишига келишилган.
Ходимнинг синфдоши жабрланувчининг олдига келиб, талаб қилинган пулларни олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган. Шунингдек, 13-сонли жазони ижро этиш колонияси Тарбиявий ишлар бўлими катта инспектори ижтимоий ходими ҳам ушланган. Унинг машинаси салонидан эса маҳкум томонидан ёзилган хатлар топилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми, 211-модда (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.