Ўзбекистон АҚШга қиймати 7 млн. долларлик олма экспорт қилган

Ўзбекистон АҚШга  қиймати 7 млн. долларлик олма экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 18,1 минг тонна олма экспорт қилган.

Олма экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,1 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 12,6 минг тонна

Россия – 3,9 минг тонна

Қирғиз Р. – 1,3 минг тонна

Туркманистон – 163 тонна.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!