Буюк Британия Европа Иттифоқидан гўшт ва сут маҳсулотларини мамлакатга олиб киришни тақиқлади. Расмий баёнотга кўра, бу чоралар оёқ ва оғиз касаллигига қарши профилактик чоралар доирасида жорий қилинди.
Буюк Британия Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, эндиликда саёҳатчилар ўз эҳтиёжи учун ҳам Европа Иттифоқи давлатларидан чорва гўшти ёки сут маҳсулотларини мамлакатга олиб кира олмайди.
Тақиқ сигир, қўй, эчки ва чўчқа гўшти, сут ва ундан тайёрланган маҳсулотлар (пишлоқ, қаймоқ), гўштли сандвичлар, қайта ишланган ёки хом маҳсулотлар ўз ичига олади.
Мутасаддилар ушбу тақиқ Буюк Британиядаги чорва саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун киритилганини таъкидламоқда. Ҳозирга қадар мамлакатда оёқ ва оғиз касаллиги аниқланмаган.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.
МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.
"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.
Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бас қилмаётган экан, унга қарши санкцияларни янада кучайтириш керак. Душанба куни Люксембургда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ана шундай хулосага келишди.
Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко амалдаги Украина президенти Владимир Зеленскийни "ҳокимиятни ўзбошимчалик билан эгаллаш"да ва ҳарбий ҳолатдан давлатда "авторитар тузумни мустаҳкамлаш" учун фойдаланишда айблади.
2025 йил 13 апрель куни Туркия ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси ўз турмуш ўртоғини иқтисодий муаммолар сабабли ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.