Bloomberg COVID-19'га қарши вакциналар бўйича эришилган шартномалар ҳақида маълумот берди. Дунё бўйича умумий 8,33 млрд доза вакцина бўйича келишувлар мавжуд. Бу дунё аҳолисининг ярмини эмлаш учун етарли (вакциналарнинг айрим турлари икки марта эмлашни талаб қилади).
Энг кўп вакцина бўйича келишувларга Ҳиндистон эга — 2,2 млрд доза (AstraZeneca/Oxford, Novavax, Gamaleya).
Бу борада аҳоли жон бошига вакцина бўйича энг катта қамров Канадада — 214 млн доза, 303% қамров (Novavax/Sanofi, Moderna, AstraZeneca/Oxford ва бошқа турлари).
Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга (фақат Gamaleya билан).
Энг кўп буюртма берилган вакцина тури AstraZeneca/Oxford компаниясига тегишли бўлиб турибди — 2,9 млрд доза. Шунингдек, Novavax компанияси вакциналар бўйича 1,2 миллиарддан ортиқ буюртма олган.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.