Ўзбек футболида биринчиси! "Нурафшон" матбуот хизмати иш ташлаш эълон қилди

Ўзбек футболида биринчиси! "Нурафшон" матбуот хизмати иш ташлаш эълон қилди

Бухоро клуби матбуот хизмати вакиллари 2 ойдан бери маош олмаётгани маълум бўлди.

Телеграмдаги каналда қуйидаги мазмунда пост жойлаштирилди:

Ўзбек футболида биринчиси! "Нурафшон" матбуот хизмати иш ташлаш эълон қилди

Ушбу канал ПФК "Нурафшон" ("Бухоро профессионал футбол клуби" МЧЖ) раҳбарияти (бош директор Ф.Хамраев, бош мураббий У.Тошев) томонидан матбуот хизмати 4 нафар ходимларининг 2 ойлик (июль-август) маошлари тўлаб берилганидан сўнг ўз фаолиятини давом эттиради.

P/s: Бошқа ходимлар июнь ойидан буён ойлик маошларини олишмаган экан.

Таъкидлаш керакки, бу ҳолат ўзбек футболида аввал кузатилмаган, аниқроғи, ҳеч бир клуб матбуот хизмати иш ташлаш эълон қилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!