Уйсиз, метрода юрадиган миллиардер...

Уйсиз,  метрода юрадиган миллиардер...

Телеграмм асосчиси Павел Дуровни билмаган, эшитмаган одам кам бўлса керак, тўғрими? 

Пашани кўп кўзатиб бораман, ҳақиқий тентак.))  Мана бу гапларини сизга етказмоқчиман. Бу гапларни яхшилаб ўқинг, мағзини чақинг, ўзингизга ҳисоб беринг. Сиз қайси ролни ижро этмоқдасиз? 

Менинг ҳаётимда қасрлар, спорт автомобиль ва шахсий самолётлар жамланмасини қидираётганлар жуда  қаттиқ янглишадилар. 

Менда на автомобиль, на шахсий самолёт ва на уйим бор. Менинг дунём - бу пиёда, метрода юриш, 18-20 квадрат метрдан иборат ижара уйдан иборат. Менинг ўрнимда бўлишни хоҳлайдиганлар бутунлай алкоголдан, гўшт ва қиммат кийимлардан воз кечишига тўғри келади. 

Ҳали камбағал талаба бўлиб олийгоҳ ётоқхонасида турганимдан бери такрорлайман, пул бу жуда катта баҳо берилган материал дунё элементи холос. Ҳаммаси ички ҳолатга боғлиқ ва у ҳар нарсадан устун. Миллиардлаб пуллари бор коррупционерларга қаранг, уларда ички хотиржамлик йўқ, топган пулларини йўқотиб қўймаслик учун барча нарсадан ҳатто ҳаётидан воз кечади. 

Пулни асосий элемент деб ҳисоблашни бошлаган заҳоти сиз ички хотиржамлик ва ҳаётни қиморга тикасиз ва қиморда ютқизиб қўймаслик учун яна ва яна ҳаёт деган хазинадан қарз олаверасиз. Бир кун ҳаёт сизга қарз беришдан чарчайди ва сиз ҳаммасини ютқизасиз. Қимор столи атрофига бошқалар келади. 

Капиталистик жаннат деб номланган дунё сизга қанчалик кўп нарсанг бўлса, шунчалик бахтли бўласан деган ғояни сотади. 

Қадимдан шундай гап бор: “Қул ҳеч қачон озод бўлишни хоҳламайди, у ўз шахсий қуллари бўлишини хоҳлайди”. Инсон “қул ва хўжайин” парадигмасида қолар экан, ҳеч қачон бахтли бўла олмайди. Бу системада “ҳар қандай одам кимнингдир қули, ҳар қандай қул эса кимнингдир хўжайини” ҳисобланади. 

Пулнинг қули бўлар экансиз, ҳеч қачон ўз ҳаётингизнинг хўжайини бўла олмайсиз. Қимор столида эса навбат кутиб турганлар кун сайин ортиб бормоқда. 

Ҳозирда Павел Дуровнинг бойлиги 3,4 млрд доллар. Унинг бирорта ҳам ўз уйи йўқ. Автомобили ҳам йўқ. Самолёти ҳам йўқ. Асосий транспорт воситаси метро. Асосий машғулоти китоб ўқиш. Гўшт умуман емайди. Асосан арзон ва қулай кийим дўконларидан кийинади. 

Кунингиз хайрли бўлсин. Фикр қилинг. Китоб ўқинг, азизим.

Шуҳрат Неъматовнинг 
«Фейсбук»даги саҳифасидан олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!