Ушаков: Москва ва Пекин икки томонлама муносабатлар ҳолатидан мамнун

Ушаков: Москва ва Пекин икки томонлама муносабатлар ҳолатидан мамнун

Москва ва Пекин икки томонлама муносабатлар ҳолатидан мамнун, улар шерикларнинг стратегик ўзаро ҳамкорлигини ифодалайди.

Бу ҳақда Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

“Москвада ҳам, Пекинда ҳам икки томонлама муносабатларнинг ҳолати қувонарли. Бу муносабатлар тарихдаги энг юқори даражага етди ва айтиш мумкинки, фаол суръатда давом этмоқда", - деди у.

Ушаковнинг аниқлик киритишича, Россия-Хитой муносабатларида “раҳбар ҳам, эргашувчи ҳам, чегара ҳам йўқ”.

"Гап бир-бирига ишонадиган ва кўп жиҳатдан бир хил мақсадларга, бир хил вазифаларга эга бўлган икки шерикнинг стратегик ўзаро ҳамкорлиги ҳақида бормоқда", - деди Ушаков.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!