Урушдан кейин Сурияни қайта тиклаш учун 400 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак бўлади

Урушдан кейин Сурияни қайта тиклаш учун 400 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак бўлади

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, урушдан кейин Сурияни қайта тиклаш учун 400 миллиард доллардан ортиқ (30,5 триллион рублдан ортиқ) маблағ керак бўлади.

Президент Башар ал-Асад бу ҳақда RT Arabic катта мухбири Саргон Хадая @Sargon_Hadaya билан суҳбатда гапирди.

Асаднинг таъкидлашича, бу рақам якуний эмас, чунки ҳали ҳам Сурия ҳукумати назорати остида бўлмаган ҳудудлар бор. Бундан ташқари, зилзила оқибатларини бартараф этиш учун маблағ керак бўлади.

«Бунинг учун тахминан 50 миллиард доллар (3,8 триллион рубль) керак бўлади. Аммо бу ҳам тахминий кўрсаткич, чунки турар-жой бинолари, давлат муассасалари ёки инфратузилмага етказилган зарар ҳали тўлиқ ҳисоблаб чиқилмаган», — дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!