Урушда ҳалок бўлган россиялик тинч фуқаролар сони маълум қилинди
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг таъкидлашича, Россия Украинага қарши уруш бошлаганидан буён 652 нафар тинч аҳоли, жумладан 23 нафари болалар ҳалок бўлган. Яна 2980 киши жароҳатланган, улардан 169 нафари болалар.
Бастрикин бу йўқотишлар учун жавобгарликни украиналик ҳарбийлар зиммасига юклади ва бу фактлар бўйича жиноий иш очилганини таъкидлади.
Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Татяна Москалкованинг маълум қилишича, чегара ҳудудларида тинч аҳоли орасида 398 киши ҳалок бўлган ва 1157 киши яраланган. Булар асосан Белгород, Брянск, Курск вилоятлари, шунингдек, Краснодар ўлкаси аҳолисидир, деб хабар беради “7х7” нашри.
Бу ҳақда Бастрикин Европа дипломатияси раҳбари Кажа Калласнинг Россия-Украина уруши Россия Федерацияси тинч фуқароларининг ҳаётига зомин эмаслиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан.
“Европалик сиёсатчилар ҳақиқатдан йироқ фактлар ҳақида хоҳлаганча гапиришлари мумкин. Аммо биз биламизки, улар Украинага қурол етказиб бериш бўйича қарор қабул қилишади ва шунинг учун бу шахслар мамлакатимиз тинч аҳолиси орасида қурбон бўлганлар учун ҳам жавобгар бўлиши керак”, — дея ТАСС агентлигининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, худди шу даврда Украина ҳудудида 12 654 нафар тинч аҳоли, жумладан, 673 нафар бола ҳалок бўлган. 29 392 киши, жумладан 1 865 нафари болалар жароҳатланган. 2024-йилда тинч аҳоли қурбонлари сони 2023-йилга нисбатан 30 фоизга ошди, бу эса ҳарбий ҳаракатларнинг кучайиши ва Россиянинг самолётлар ва дронлардан кўпайиши билан боғлиқ.
