Ўрта ер денгизининг энг хушманзара пляжлари

Ўрта ер денгизининг энг хушманзара пляжлари

Туркия ёзги таътилни ўтказиш учун энг мукаммал маскандир. Айниқса, Ўрта ер денгизи минтақасининг ажойиб пляжлари ҳар йили Туркиядан ва дунёдан миллионлаб сайёҳни қабул қилади. Ўрта ер денгизи туркуаз ва кўк байроғли денгизи ҳамда кўркам табиати билан барчани ўзига мафтун этади.

Патара пляжи

Ўрта ер денгизининг энг хушманзара пляжлари

​Анталиянинг Каш туманида жойлашган Патара пляжи Ўрта ер денгизининг энг мафтункор пляжларидан биридир. Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан 2020 йил Патара йили деб эълон қилиниши пляжнинг донғини дунёга таратди. Патара пляжи 12 км узунликда бўлиб, майин қумлари билан ташриф буюрувчиларга унутилмас тажрибалар тақдимэтади.

Патара пляжи Кашдан тахминан 45 км узоқликда жойлашган. Ушбу пляж “cаретта cаретта”(денгиз тошбақалари) тошбақаларининг тухум қўйиш жойи бўлгани учун ҳимояостида. Шунинг учун, боришдан олдин кириш ва чиқишвақтлари ҳақида маълумот олиш фойдали бўлади.

Капуташ пляжи

Ўрта ер денгизининг энг хушманзара пляжлари

​Капуташ пляжи Ўрта ер денгизининг ноёб пляжларидан бири бўлиб, Анталияда Каш ва Калькан ўртасида жойлашган. Пляждан канён йўли ўтгани учун ўзига хос табиий кўринишга эга. Туркия ҳақидаги реклама ёки тарғибот фильмларида энгкўп учрайдиган пляжлардан. Капуташ пляжининг ўзига хослиги 187 поғонали зинапоядан тушиб борилишидадир. Пляжнинг ноёб фотосуратини олиш учун энг яхши жой ушбу зинапоялардир.

Капуташнинг яна бир камёб жиҳати шундаки, тоғлардан оқиб тушадиган булоқ суви ер ости суви сифатида денгизга қуйилади ва бу ҳолат пляжнинг сувини доимо салқин сақлаб беради. Шу боис, совуқ денгизда сузишни истаганлар учун Капуташ пляжи айни муддаодир!

Изтузу пляжи

Ўрта ер денгизининг энг хушманзара пляжлари

​Изтузу пляжи Ўрта ер денгизининг табиий ва тоза пляжларидан бири бўлиб, 2008 йилда Тhe Times томонидан Европадаги энг яхши очиқ майдон, 2011-йилда Zoover va Meteovista томонидан Европанинг энг яхши пляжи ва 2013 йилда Trip Advisor томонидан Европанинг 7 энг яхши пляжи сифатида танланган.

Изтузу пляжи, шунингдек, cаретта cаретта тошбақаларининг энг машҳур уруғланиш жойи бўлиб, 1988 йилдан бери ҳимоя остида. Тошбақаларга халақит бермаслик учун пляж соат 20:00 дан 08:00 гача ёпилган ва ҳудудда шовқин қилиш, чироқларни ёқиш тақиқланган. Бу жой Тошбақа пляжи деб ҳам аталади.

Клеопатра пляжи

Ўрта ер денгизининг энг хушманзара пляжлари

​Клеопатра пляжи - Анталиянинг Алания туманида, тарихий ярим оролнинг ғарбий қисмида жойлашган ва 2 км узунликдаги ажойиб Ўрта ер денгизи пляжи. Олтин қумлари вакенг қирғоқлари билан Туркиянинг энг жозибадор пляжларидан бири бўлиб, денгизи саёз ва тиниқ бўлганлиги боис ҳар йили юз минглаб сайёҳларнинг денгиз, қум ва қуёшда дам олиши учун севимли масканига айланиб улгурди. Клеопатра пляжи денгизининг тиниқлиги тилларда достон бўлган ва бу ерда кўзойнак билан сузувчилар денгиздаги балиқларни ва сув ости ҳаётининг сеҳрини яққол кўра олишади. Пляж ўз номини Миср маликаси Клеопатрадан олади. Ҳатто Клеопатра ва Рим императори Антониус бу пляжда сузган деган фикрлар ҳам бор.

Белжекиз пляжи

Ўрта ер денгизининг энг хушманзара пляжлари

​Белжекиз пляжи Муғланинг Фетҳие туманида жойлашган бўлиб, дунё гўзали Ўлуденгизнинг юрагидир. Пляж қумли вакенг қирғоқлари, туркуаз денгизи ва афсонавий манзарасибилан Ўрта ер денгизининг энг шоҳона пляжларидан. Фетҳие табиатининг гўзаллигини тўлиқ Белжекıз пляжида кўриш мумкин. Табиат спорти билан шуғулланмоқчи бўлганлар учунҳам жуда қулай жой. Бу ерда айниқса, парапланда учиш жуда машҳур бўлиб, Бабадағдан бошланиб, Ўлуденизда тугайдиган парапланда фаолияти учун минтақадаги компаниялар билан боғланиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!