Кўплаб ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Москва вилоятида қийин аҳволга тушиб қолиб, ўрмонда яшаётган Ўзбекистон фуқароси ва унинг етти ёшли фарзанди ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълум бўлишича, 1974 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Шуҳрат Жалилов узоқ йиллардан буён Россияда ишлаб келган. Унинг Украина фуқароси бўлган аёлдан 2013 йилда фарзанди туғилган. 2020 йил август ойида боланинг онаси вафот этган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси, мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси, Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида уларни ватанга қайратиш билан боғлиқ барча ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал этилди.
Бугун, 3 декабрь куни Москва-Тошкент рейси билан учиб келган Шуҳрат Жалилов ва унинг ўғли Амал Жалилов Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари томонидан кутиб олиниб, доимий яшаш жойига кузатиб қўйилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.