Урганч туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган МЧЖ аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч туманида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги “S.” МЧЖ раҳбари А.А. МЧЖ биносида 127 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадларида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча улаб, электр энергиясида ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд 61 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).