“Ўқитувчилар: маошимиздан обунага пул ушлаб қолинмоқда”

“Ўқитувчилар: маошимиздан обунага пул ушлаб қолинмоқда”

Ижтимоий тармоқ орқали жорий йилнинг 7 декабрь куни “Ўқитувчилар: маошимиздан обунага пул ушлаб қолинмоқда” сарлавҳаси остида хабар тарқалганди. Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ушбу хабар юзасидан баёнот берди.

Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 67 та умумий ўрта таълим мактаблари бўлиб, таълим муассасаларимизда 3253 нафар педагог ходимлар фаолият олиб боради.
Ижтимоий тармоқда “Ўқитувчилар: маошимиздан обунага пул ушлаб қолинмоқда” сарлавҳаси остида “Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 47-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари номидан ёзмоқдамиз. Бизни газета-журналларга обуна бўлишга мажбурлашмоқда. Маошдан обунага ким қанча пул ўтказиши раҳбарлар томонидан белгилаб берилди” хабардаги важлар ўз тасдиғини топмади. Чунки туман халқ таълими бўлими томонидан тасарруфдаги таълим муассасалари раҳбарларига педагогларни  мажбурий обунага жалб этиш бўйича ёзма ёки оғзаки топшириқлар берилмаган.
2020 йил учун обуна бўлиш ҳар бир фуқаронинг ўз хоҳиши. Обуна учун мактаб ўқитувчиларига мажбурий сумма белгиланмаган. 
Ўрганиш натижасида Ўзбекистон тумани 47-умумий ўрта таълим мактаби раҳбари томонидан педагогларга фан йўналишлари бўйича обуна бўлиши ихтиёрийлиги айтиб ўтилганлиги маълум бўлди.
Ўқитувчилар ўз соҳасига тааллуқли газета ва журналларга ихтиёрий обуна бўлиш мақсадида мактаб кутубхона мудиридан газета ва журналларнинг обуна нархларини сўраганлар ва фанларига оид газета-журналларга обуна бўлиш истагини билдиришган. Ўқитувчилар илтимосига биноан мактаб кутубхона мудири оддий қоғозга ўқитувчилар исми-шарифини, улар обуна бўлиш истагини билдирган газета ва журналларнинг  рўйхати ҳамда обуна нархларини ахборот учун ёзиб қўйган. Аниқланишича, бу қоғозни ҳеч ким тасдиқламаган. Бугунги кунгача Ўзбекистон туманидаги 47-умумий ўрта таълим мактаби жамоасидан обуна учун ҳеч қандай маблағ ушланмаган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!