Улуғбек Рашитов жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовар бўлди

Улуғбек Рашитов жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовар бўлди

Бокуда старт олган таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли бошланди. Илк куннинг ўзидаёқ терма жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди.

-68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтган юртдошимиз финал остонасида кореялик Хо-Жун Жинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бу Рашитов учун фаолиятида жаҳон чемпионатларидаги илк медал ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!