Украинанинг собиқ ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Financial Times газетасига берган интервьюсида ҳозирда Киевда Россия билан можаро тўлқинини буриш учун имконият йўқлигини айтди.
"Агар бу давом этса, биз урушда ютқазамиз", деб иқтибос келтиради Financial Times Кулебанинг сўзларидан. "Бизда воқеалар оқимини ўзгартириш ва воқеалар траекториясини ўзгартириш учун воситалар мавжудми? Улар бизда йўқ" - деди у.
Кулеба, шунингдек, Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден Совуқ уруш нуқтаи назаридан ўйлашини, шунинг учун Украинанинг Шимолий Атлантика альянсига кириши ва ядровий қуроллар мавзусини у билан муҳокама қилиб бўлмаслигини айтди. "Бу мавзулар уни асабийлаштиради", деди у Financial Timesга.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Киев Байденнинг 2022 йилда Қўшма Штатлар раҳбари бўлгани учун омадли бўлган, акс ҳолда унинг мамлакати учун вазият анча ёмонлашган бўларди.
Кулебанинг сўзларига кўра, нега Ғарб иттифоқчилари Киевга қурол етказиб беришга шошилмаяптилар, деган саволга у, одатда, энг қийин савол - Ғарб нима учун ҳеч нарса қилмаяпти, деб жавоб берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.