Украинанинг барча университетларида рус тилини тақиқлаш таклиф қилинди

Украинанинг барча университетларида рус тилини тақиқлаш таклиф қилинди

Украинанинг Давлат тилини ҳимоя қилиш бўйича комиссари Тарас Кремин Киев-Могила академиясида жорий этилган рус тилида шахслараро мулоқотни тақиқлаш амалиётини мамлакатдаги бошқа олий ўқув юртларида ҳам қўллаш керак, деб ҳисоблайди.

Кремин, шунингдек, мамлакат таълим муассасаларида давлат тилини ҳимоя қилиш бўйича комиссар лавозимини жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

27 январь куни Киев-Могила академияси маъмурияти шахслараро мулоқотда рус тилидан фойдаланишни расман тақиқлади. Украинадаги энг қадимий ва нуфузли университетлардан бири ҳисобланган университетнинг ўзгартирилган ички тартиб-қоидаларига кўра, бу ўқитувчилар, талабалар ва маъмурий ходимларга тегишли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!