Украиналик ҳарбийлар Хитой дронини уриб туширишган — CNN

Украиналик ҳарбийлар Хитой дронини уриб туширишган — CNN

Украиналик ҳарбийлар Хитой дронини уриб туширишган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

У хитойликларнинг тижорат мақсадларида ишлаб чиқарилган ва ҳарбий мақсадларга қайта жиҳозланган Mugin-5 дрони бўлган. У паст баландликда учгани сабаб ўқотар қурол билан уриб туширилган.

Хитойнинг Mugin Limited компанияси Украинада айнан улар ишлаб чиқарган пилоциз учар қурилма уриб туширилганини тасдиқлаган. Улар ўз дронидан жанговар ҳаракатларда фойдаланилаётганидан таассуфда эканлишини билдириб, “бу ишларни тўхтатиш учун барча нарса қилишлари”ни таъкидлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!