БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссияси бошқармаси Украинада тинч аҳоли қурбонлари сони ҳақидаги навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Маълумотларга кўра, 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 12 мартгача 8231 киши ҳалок бўлган, 12734 киши жароҳатланган.
Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирганидан кейин 3664 нафар эркак, 2173 нафар аёл ҳамда 2 ярим минг нафарга яқин вояга етмаганлар ҳалок бўлган.
Жароҳат олганлар орасида 271 нафар ёш болалар бор эканлиги айтилмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, тинч аҳолининг кўпчилиги узоқ масофага ҳаракатланувчи портловчи қуроллардан зарар кўрган. Ташкилот қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳақидаги маълумотларга шиддатли жанглар бўлиб ўтган бир қанча ҳудудларда тўлиқ аниқлик киритилмаган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.