Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти самарали ташкил этилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (212-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди.
🔖Қарорга мувофиқ 2025 йил 1 майдан:
🔹республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади;
🔹республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари ушбу қарор талаблари асосида Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан аттестациядан ўтказилади.
✅Қарор билан “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланди.
✔️Ушбу Низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари, фаолиятини ташкил этиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган талабларни белгилайди.
📝Бўлинма раҳбари лавозимига, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлган, камида 2 йил меҳнат стажига эга, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ўзлаштирган, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича билимларга эга бўлган шахслар тайинланади.