Боку АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) республика ҳудудидаги ноқонуний фаолияти тўғрисидаги фактларни тақдим этади. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.
“Ҳозирда Бош прокуратурамиз USAIDнинг ноқонуний фаолиятини текширмоқда ва менга дастлабки тергов ҳақида маълумот берилди. Унинг натижалари ташкилотнинг Озарбайжонга қарши ҳаракатлари кўлами, ҳукумат ишига тўсқинлик қилишга уринишлари, ички ишларимизга аралашиш ниятидан далолат беради. “Папка” тайёр бўлгач, биз уни Трамп маъмуриятига тақдим этамиз, токи улар USAID ва унинг коррупционер раҳбарларига қарши аниқ чоралар кўришлари мумкин”, – деди Алиев Бокудаги “Янги дунё тартиби сари” халқаро форумида.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.