Украинанинг Винница шаҳар суди "Универ" сериалидаги Кузя роли билан танилган актёр Виталий Гогунскийни сиртдан 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Суд, шунингдек, актёрни барча мол-мулкини мусодара қилишга ҳукм қилди ва актёрни экспертиза харажатлари учун Украинага 380 доллар тўлашга мажбур қилди.
Аввалроқ СБУ Виталий Гогунскийни "уруш ташвиқоти" ва "босқинчи давлат" билан ҳамкорликда айблаган эди. У, шунингдек, Украина чегараларини ўзгартиришга чақирувчи материалларни тарқатишда ҳам айбланмоқда. Актёрга нисбатан Украина Жиноят кодексининг учта тегишли моддаси (110-модда, 111-1-модда, 436-модда) билан иш очилган.
Виталий Гогунский Украинанинг Полтава вилояти Кременчук шаҳрида туғилган. Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин у россиялик ҳарбий хизматчиларни омма олдида қўллаб-қувватлаган. Актёрнинг отаси Украинада яшайди.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.