"Киев бу ташаббус орқали айнан шу куни Москвада ўтказиладиган анъанавий Ғалаба байрами парадига жавобан Европа Иттифоқининг Украинага нисбатан қўллаб-қувватлашини намойиш этмоқчи", деб хабар бермоқда нашр.
Politico маълумотларига кўра, Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига душанба куни Люксембургда бўлиб ўтган йиғилишда Евроиттифоқдаги ҳамкасбларига расмий таклифни тақдим этди. Сибига уларни "Иккинчи жаҳон урушидан бери Европадаги энг йирик тажовузга қарши бирлик ва қатъиятни намойиш қилишга" чақирди.
Сибиганинг сўзларига кўра, Украина президенти Володимир Зеленский май ойида “хоҳловчилар коалицияси” етакчилари билан алоҳида учрашув ўтказишни хоҳламоқда. Учрашувда, Россия билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилса, Украинанинг хавфсизлиги учун кафолатлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Politico нашрининг икки дипломатик манбага таяниб ёзишича, май ойи бошларида Европа давлатлари раҳбарларининг Украинага ташрифи бўйича музокаралар бошланган. Улар орасида Германиянинг бўлажак канцлери Фридрих Мерц ҳам бор. Мерц май ойида канцлер лавозимига киришади ва Киевга сафари унинг биринчи хорижий ташрифи бўлиши мумкин.
Шунингдек, Politico хабарига кўра, Европа дипломатиясининг раҳбари Кая Каллас ЕИ ташқи ишлар вазирларининг Люксембургдаги йиғилишидан сўнг Европа раҳбарларини 9 май куни Москвадаги тадбирларда иштирок этмаслик ҳақида огоҳлантирди ва уларни бунинг ўрнига Украинага бирдамлик кўрсатишга чақирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.