Охирги 24 соат ичида Россия қўшинлари тўқнашув чизиғи бўйлаб Украина позицияларига 13 марта ҳаво ҳужуми, Днепр ва Запорожье шаҳарлари, Запорожье вилоятининг Заречное аҳоли пункти ва Донецк вилоятининг Константиновка шаҳрида тинч аҳоли нишонларига 4 марта ракета ҳужуми уюштирди, дея хабар беради Украина Қуролли кучлари Бош штаби ўзининг кечки, тезкор ҳисоботида.
Херсон, Антоновка фуқаролик инфратузилмаси, шунингдек, тўқнашув чизиғидаги Украина қўшинларининг позициялари бир нечта ракета тизимларидан ўққа тутилди.
"Босқинчиларнинг Украина бўйлаб энергия тизими объектлари ва муҳим инфратузилмаларга ракета зарбалари бериш хавфи сақланиб қолмоқда", — дея огоҳлантиради Украина Қуролли Кучлари Бош штаби.
Охирги 24 соат ичида асосий йўналишларда артиллерия ва миномётлардан ўқ отиш ва позицион жанглар олиб борилди, жиддий ўзгаришлар кузатилмади.
Лиманск ва Бахмут йўналишларида рус қўшинлари Луганск ва Донецк вилоятларидаги аҳоли пунктларини турли артиллерия турлари кўмагида ўққа тутиб, ҳужум қилишга урунишда давом этмоқда, дея хабар беради Украина Қуролли кучлари Бош штаби.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.