"Биз ҳар куни Россиянинг тобора кучайиб бораётган гибрид ҳужумларига, жумладан, инфратузилмамизга қаратилган хуружларига дуч келмоқдамиз. Москва қоидалар асосидаги тартибни ҳамда Европадаги тинчлик архитектурасини бузди. Ҳозирда Германия олдида янги хавфсизлик архитектурасини яратиш каби тарихий вазифалар турибди. Бу тизим бир неча ўн йиллар давомида барқарор ишлаши лозим", — дея таъкидлади канцлер.
"Биз “либерал жаҳон тартиби” деб атайдиган тамойил бугун кўплаб йўналишларда, жумладан, Ғарб ичида ҳам сиёсий босим остида қолмоқда" — деди Мерц.
Шунингдек, у яқин йилларда Германиянинг АҚШ ва Хитой билан муносабатлари ўзгаришини айтди. "АҚШ ўз манфаатларини қайта кўриб чиқмоқда, бу жараён сўнгги кунларда эмас, анча олдин бошланган. Биз Европада ҳам ўз манфаатларимизни қайта кўриб чиқишимиз зарур", — деди Германия ҳукумати раҳбари.
Бундан ташқари, Мерц янги савдо тизимини яратиш, хомашё ва савдо занжирларини диверсификация қилиш зарурлигини таъкидлади. Хитой билан муносабатларда эса у хавфсизликка янада кўпроқ йўналтирилган сиёсат юритишга чақирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.