Украина президенти ракета зарбаларига муносабат билдирди

Украина президенти ракета зарбаларига муносабат билдирди

Хусусан, Володимир Зеленский бугун Европарламент Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат деб эълон қилганини эслатди ва бу қарори учун барча европалик парламентарийларга миннатдорчилик билдирди.

"Россия эса инфратузилма объектлари ва тинч аҳолига 67 та ракета учиргани билан бу ҳақиқат эканлигини бутун дунёга исботлади", — дейди Зеленский қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик ва жароҳатланганларни қўллаб-қувватлашини билдирар экан.

Украина президентининг маълум қилишича, энергетиклар снаряд оқибатларини имкон қадар тезроқ бартараф этиш устида ишламоқда.

Зеленский мурожаатни қуйидаги сўзлар билан якунлади: "Биз синдириб бўлмайдиган халқмиз. Ўзингизни асранг. Украинага шон-шараф".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!