Украина молиявий мустақиллигини йўқотган

Украина молиявий мустақиллигини йўқотган

Украина иқтисодиётининг ойлик тақчиллиги беш миллиард долларни ташкил этади, Киев фуқаролар олдидаги мажбуриятларини бажара олмаяпти ва молиявий мустақилликни йўқотмоқда, деди Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин.

"Украина - банкрот. Йиғилган солиқлар мамлакат бюджетининг атиги 40 фоизини ташкил қилади. Уларнинг 60 фоиздан ортиғи ҳарбий харажатларга йўналтирилади. Ойлик камомад 5 миллиард долларни ташкил этади", - деб ёзди сиёсатчи Телеграм-каналида.

Володиннинг фикрича, Вашингтон ва Брюссел ёрдамисиз Киев фуқаролар олдидаги мажбуриятларини бажара олмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!