Украина ҳарбий техникасининг ярмидан кўпини йўқотди

 Украина ҳарбий техникасининг ярмидан кўпини йўқотди

Уруш бошланганидан бери Украина армияси жангларда бронетехника ва артиллериясининг ярмидан кўпини йўқотди, деб маълум қилди Украина мудофаа вазири ўринбосари Владимир Карпенко.

“Биз 50 фоизга яқин техника йўқотдик... Тахминан 1300 та пиёда жанговар техникаси, 400 та танк, 700 та артиллерия тизими бой берилди, — деди Карпенко Америка Миллий мудофаа журналига Украинанинг Ғарб қуроль-яроғига бўлган эҳтиёжини тушунтириб.

Фаол жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган фронт чизиғининг узунлиги минг километрга яқин эканлигини ва уни ўтказиш учун Украинага ҳар бирида юзлаб техникадан иборат 40 та бригада зарурлигини эслатган Карпенко, ҳозиргача Ғарб ёрдами атиги 10 та бригадани қамраб олганини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    Obsesion
    Zelin Gadoylik qilib xammadan qurol yaroq uchun tilamchilik qmaganinda davno tugardi
    Avto usta
    Avval yarmidan ko‘pini yo‘qotaslar, keyin hammmasini yo‘qotaslar, qurolsiz taslim bo‘laslar, keyin ruslarga o‘rganib ketaslar, shundayam zelen tarafda bo‘lsalaring qoziqqa o‘tqizishadi
    Мухтар
    Ikki oydan keyin butunlay tugar ekanda
    МУХАММАДРИЗО
    Вакти келиб курасизлар Украина жангда йукотган куролари кейинчалик кора бозорда сотилишни бошледи