Украина G7дан Эрон ва Суриядаги заводларга ҳужум қилиш учун қурол сўради

Украина G7дан Эрон ва Суриядаги заводларга ҳужум қилиш учун қурол сўради

Украина G7дан Эрон ва Суриядаги заводларга ҳужум қилиш учун қурол сўради, деб ёзади The Guardian.

Август ойида Киев G7 давлатларига топширган ҳужжатда айтилишича, Россия ўтган уч ой ичида Европа таркибий қисмларини ўз ичига олган дронлар ёрдамида Украина шаҳарларига 600 дан ортиқ ҳужум уюштирган.

Шу муносабат билан Украина «Эрон ва Суриядаги дрон заводларига, шунингдек, Россия Федерациясидаги потенциал ишлаб чиқариш майдончасига ракета зарбалари беришни» таклиф қилмоқда.

Аввалроқ Forbes Украина Қуролли кучлари дронлардан фойдаланишда Россиядан сезиларли ортда қолганини тан олгани ҳақида ёзган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!