Россия Қуролли кучлари Украина билан чегарада “санитария зонаси” ташкил этмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Курск вилоятидан сиқиб чиқарилгандан сўнг, ҳарбийларимиз Россия давлат чегараси бўйлаб хавфсизлик зонасини яратиш вазифасини бажаришга киришди", — дея маълум қилди Россия армияси “Шимол” қўшинлар гуруҳи матбуот маркази раҳбари Ярослав Якимкин.
"Ҳозирги пайтда ҳарбийлар кун сайин олдинга ҳаракатланиб, душманни давлат чегарасидан узоқлаштирмоқда — бу “санитария зонаси”ни ташкил этиш ва чегарадаги россиялик тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун амалга оширилмоқда", — дея таъкидлади Якимкин “Россия 1” телеканали эфирида.
Россия президенти Владимир Путин 22 май куни ҳукумат йиғилишида россиялик ҳарбийлар Россия–Украина чегараси бўйлаб “буфер зона” яратиш вазифасини бажараётганини маълум қилган эди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.