Украина Донецкдаги мактабга зарба берди

Украина Донецкдаги мактабга зарба берди

Украина қўшинлари Донецкни ўққа тутиши ортидан мактаб зарар кўрди. Бу ҳақда ДХР ҳудудий мудофаа штаби хабар берди.

“Украина қуролли тузилмалари Донецкнинг Куйбишевский туманига ҳужум қилди. Угольная кўчаси бўйлаб Горняк қишлоғининг ўққа тутилиши натижасида 67-сонли мактаб зарар кўрди”, дейилади штабнинг Telegram каналида.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 30 сентябрь куни Кремлда ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган референдумлар якунлари бўйича нутқ сўзлади, шундан сўнг у ҳудудларни Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!