Украина билан урушга ёлланган маҳбуслар орасида йўқотишлар сони жуда тез ўсмоқда

Украина билан урушга ёлланган маҳбуслар орасида йўқотишлар сони жуда тез ўсмоқда

Украина билан урушга ёлланган маҳбуслар орасида йўқотишлар сони жуда тез ўсмоқда.

Бу ҳақда "Медиазона", BBC медиа компанияси ва кўнгиллилар томонидан эълон қилинган янги хулосада маълум қилинди. Улар Украинада ҳалок бўлган 18 023 та рус аскарларининг исмларини аниқладилар. 10 мартдаги, аввалги ҳисоботдан буён рўйхатга 1200 дан ортиқ киши қўшилган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, исмлари аниқланган ҳалок бўлган россиялик 2,2 минг нафар ҳарбий хизматчилар ахлоқ тузатиш колонияларидан урушга жалб этилган.

Уларнинг қўшимча қилишича, бошқа бўлинмалар орасида йўқотишлар сони бу тарзда тез ўсмаяпти. Масалан, ҳалок бўлганлар орасида 1600 дан ортиғи сафарбар қилинганлар эканлиги тасдиқланган. Шу билан бирга, тадқиқотчилар ҳатто сафарбар қилинганлар орасида ҳам қамоқхоналардан жалб қилинган ҳарбий хизматчилар етарлича эканлигига аминлар, чунки сафарбарлик тафсилотлари ҳар доим ҳам ошкора эълон қилинмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!