Ижтимоий тармоқларда Ақтов яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти ўрнида хотира мажмуаси ўрнатилгани ҳақидаги тасвирлар пайдо бўлди.
АЗЕРТАЖнинг хабар беришича, у самолёт қолдиқлари жойлашган ҳудуд атрофини ўраб турган металл тўсиқдан иборат бўлиб, ўриндиқлар ва гуллар билан безатилган.
Тўпқорағон тумани ҳокимлиги маҳаллий оммавий ахборот воситаларига хотира мажмуасини ўрнатиш ташаббуси билан Мангистау вилояти аҳолиси чиққанини маълум қилди: "Улар ўз маблағлари ҳисобидан ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этишга қарор қилишди, бунга бюджет маблағлари сарфланмади."
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтов шаҳри яқинида Боку-Грозний йўналиши бўйича парвоз қилаётган АЗАЛ йўловчи самолёти ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортида бўлган 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари омон қолган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.